Get Mystery Box with random crypto!

Энди педагог ходимлар таътили неча кун бўлади? Келаётган ёзда | ILK QADAM 👩‍💼

Энди педагог ходимлар таътили неча кун бўлади? Келаётган ёзда педагоглар неча дам олинади?



Ассалому алайкум, амалдаги қонунчилик бўйича педагог ходимларга 48 иш кунидан иборат йиллик узайтирилган таътил берилади. Янги Меҳнат кодекси 30 апрелдан кучга киргач, биз педагоглар неча кун таътилга чиқамиз, таътилимиз муддати камайиб кетмайдими?

Меҳнат ҳуқуқи жавоби:

Амалдаги Меҳнат кодексининг 135-моддаси 2-қисмига кўра, айрим тоифадаги ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларининг ўзига хос жиҳатлари ва хусусиятларини ҳамда бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, қонунчиликка мувофиқ узайтирилган таътиллар белгиланади.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 53-моддасига кўра, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига қисқартирилган иш вақти давомийлиги белгиланади, ҳақ тўланадиган ҳар йилги узайтирилган таътил ва бошқа имтиёзлар ва кафолатлар тақдим этилади.

Амалдаги меҳнат қонунчилиги бўйича педагог ходимларга 48 иш кунидан иборат йиллик узайтирилган таътиллар берилади.

30 апрелдан бошлаб таътиллар муддатини ҳисоблаш Янги Меҳнат кодекси 221-моддасига кўра амалга оширилади. Унга кўра, ходимларнинг ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътилларининг давомийлиги календарь кунларда ҳисоблаб чиқарилади (221-модда 3-қисмидаги ҳолатлар бундан мустасно). Таътиллар давомийлиги ҳам энди иш кунларида эмас, календарь кунларда белгиланади.

Энди педагог ходимлар таътили неча кун бўлади? Келаётган ёзда неча кун дам оламиз?

Янги Меҳнат кодексида педагог ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида моддада тартибга солинмоқда. Янги МК 501-моддаси 6-қисмига кўра, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига ҳафтасига 36 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланади ва йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Педагог ходимлар иш вақтининг аниқ давомийлиги ва йиллик узайтирилган меҳнат таътилининг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.

Демак, эътибор беринг, 501-моддадан кўриниб турибдики, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади ва унинг давомийлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика 3 томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжатини кутамиз.

Аввплги Меҳнат кодекси 140-моддасига кўра, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг умумий муддати 48 иш кунидан ошиб кетиши мумкин эмас эди.

Янги МК 222-моддасига кўра эса, барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда уларнинг давомийлиги бир иш йили учун 56 календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас.

Шундай экан, педагог ходимларга максимал 56 календарь кунгача таътил берилиши мумкин. Яна ҳам аниғини эса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ҳужжати эълон қилинганда билиб оламиз.


Демак, мазкур ҳужжатни кутишимизга тўғри келади.........

Умид қиламизки, мазкур ҳужжат кўп куттирмайди. Яна ҳам билмадик)) Лекин хаш-паш дегунча педагог ходимларнинг таътили ҳам етиб келади…

@maktabgacha_uz