Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида одамлардан пул | QASHQADARYO24 | TEZKOR XABARLAR

#Тезкор

Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида одамлардан пул талаб қилган чегарачилар қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг махсус бўлинмалари тўрт чегарачини қўлга олди.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, улар Ўзбекистон билан чегарадаги иккита назорат-ўтказиш пунктида товламачилик билан шуғулланган. Яъни, улар чегарани хавфсиз кесиб ўтишлари учун фуқаролардан 50 сомдан 1000 сомгача пул талаб қилишган, дея таъкидлади хавфсизлик хизмати.

Пул берилмаган тақдирда ҳарбийлар одамларга турли тўсиқларни юзага келтиришган.


«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг