Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига | QASHQADARYO24 | TEZKOR XABARLAR

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади

"Ўзтемирйўловчи" компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, мамлакатимизда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.

Хабарда қайд этилишича, ҳарорат кўтарилиши оқибатида ер усти темир йўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездлар ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида поездлар ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади.

«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг