Get Mystery Box with random crypto!

Муротжон Азимов Хитойдан замонавий электробусларни олиб келиш | QASHQADARYO24 | TEZKOR XABARLAR

Муротжон Азимов Хитойдан замонавий электробусларни олиб келиш бўйича музокараларга тайёрланмоқда

Президентимиз таъкидлаганларидек, Қарши шаҳри яшил шаҳарга айлантирилади. Бунинг учун яшил зоналар барпо қилинади. Шунингдек, шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш учун 100 та замонавий электробус олиб келинади, электромобиллар учун 200 та зарядлаш станциялари қурилади. Туманлараро жамоатчилик транспорти қатновлари ҳам қайта кўриб чиқилади. Йўллар таъмирига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Шу мақсадда, вилоят ҳокими Хитой компаниялари билан 20дан зиёд истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб боришга тайёргарлик кўрмоқда.

«𝗤𝗔𝗦𝗛𝗤𝗔𝗗𝗔𝗥𝗬𝗢24» телеграм каналига аъзо бўлинг