Get Mystery Box with random crypto!

Эртага, 10 июль куни чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказ | 一起学中文吧!

Эртага, 10 июль куни чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига қабул тугайди
#abituriyent

Жорий йилдан бошлаб 6 та ОТМнинг хорижий тилларга ихтисослашган юқоридаги расмда қайд этилган айрим йўналишларига киришда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Булар қуйидаги ОТМлар:

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
Самарқанд давлат чет тиллар институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети;
Тошкент давлат педагогика университети;
Қўқон давлат педагогика институти;
Нукус давлат педагогика институти.

Мазкур йўналишларга абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш 10 июлга қадар амалга оширилади. Демак, юқоридаги 54 та йўналиш учун эртага қабул тугайди!

Қўшимча маълумотлар:

чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топшириладиган йўналишларни танлаган абитуриентларга фақат юқорида келтирилган 6 та ОТМнинг 54 та йўналишлари доирасида бештагача таълим йўналишларини танлаш имконияти берилади. Аммо бунда ҳам фанлар кетма-кетлиги муҳим. Масалан, инглиз тили филологиясини танлаганда Шарқшуносликни танлаб бўлмайди, чунки у ерда инглиз тили йўқ.

чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар чет тили фанидан тест синовлари топшириладиган йўналишларни танлай олмайди;

мазкур таълим йўналишларига кириш учун чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар B1 даражаси формати ва баҳолаш мезонлари асосида ўтказилади;

чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширмайди ва уларга чет тили фанидан имтиҳонларсиз максимал балл берилади.


@xushnudbek