Get Mystery Box with random crypto!

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар | 一起学中文吧!

Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон топширадиган абитуриентлар учун эртадан имтиҳон бошланади!!!

Эртага, 23 июль куни барча ҳудудларда чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳонлар бошланади.

Имтиҳоннинг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми 23-24-25-июль кунлари 2 сменада бўлиб ўтади. Бунда

-смена — 08:00 (имтиҳонга етиб келиш вақти — 07:00) да;
-смена — 15:00 (имтиҳонга етиб келиш вақти — 14:00) да бошланади.

Абитуриентлар қачон, қаерда имтиҳонда иштирок этишини my.dtm.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва рухсатномани (абитуриент қайд варақасининг қуйи қисмида) юклаб олишлари мумкин.

Абитуриентлар имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга имтиҳон бошланишидан 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва рухсатнома билан келишлари лозим.

Имтиҳонга кечиккан ёки келмаган абитуриентлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

айтишларича, кўплаб абитуриентлар ҳали рухсатномасини юклаб олмабди. Бу дегани улар қачон ва қаерда имтиҳон бўлишини билишмайди. Улар ёки хабарсиз, ёки рухсатномани қандай юклаб олишни билишмаяпти. Танишларингиз чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон олинадиган йўналишларга топширган бўлса, уларни огоҳлантириб қўйсангиз, яхши бўларди.

@xitoytili59