Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат #Тарқатинг 21 июль куни республиканинг кўплаб ҳудуд | @Yangiliklar_tezkorxabarlar

#Диққат #Тарқатинг

21 июль куни республиканинг кўплаб ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати +44 даражадан юқори бўлади. Айрим вилоятларда термометр устунчаси +47 даражага кўтарилади.

Ўзгидрометнинг 21 июль куни учун ишлаб чиқилган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозига кўра, Бухоро ва Навоий вилоятларида тунги муддатларда ҳам ҳаво ҳароратининг минимум қийматлари +30 +32 даражадан пастга тушмайди (кечаси намликнинг ортиши билан ҳарорат инсон физиологик ҳолатига дим, иссиқ иқлимий ҳиссиётни туҳфа этади).

Бугун тоғларда ҳам ҳаво ҳарорати +37 даража иссиқ кутилади. Ҳарорат пойтахт Тошкент ва водий вилоятларида +43 даражагача кўтарилади.

Қисқача айтганда, 21 июль куни Ўзбекистон осмони тўлиқ қуёшнинг фаол нур сочиш остида ўтади. Тоғларда ҳам ҳеч қандай ҳолатда булутлар ривожланмайди.

https://t.me/Yangiliklar_tezkorxabarlar