Get Mystery Box with random crypto!

31 октябрдан дизель ёқилғиси яна арзонлаштирилмоқда “Ўзбекнеф | TOSHKENT UZ | РАСМИЙ

31 октябрдан дизель ёқилғиси яна арзонлаштирилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг 31 октябридан Товар хом ашё биржаси орқали сотувга қўйиладиган синтетик дизель ёқилғиси бир тоннасининг бошланғич нархи 12 998 420 сўмгача арзонлаштирилиши белгиланди.

Заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажми ортишига қараб биржага қўйиладиган дизельнинг бошланғич нархлари яна пасайтирилади.

Жорий йилнинг 29 августдан синтетик дизелнинг 1 тоннаси учун бошланғич нарх 15 550 500 сўмдан 14 504 378 сўмга, сўнг 13 сентябрдан 13 897 110 сўмгача арзонлаштирилган.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi