Get Mystery Box with random crypto!

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 33,5 миллиард сў | TOSHKENT UZ | РАСМИЙ

Солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганларга 33,5 миллиард сўм пул тўланган

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг январ—октябрь ойларида солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 102 089 та мурожаат келиб тушган.

Шундан:

● 94 765 таси харид чеки бермаслик;
● 4 020 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
● 200 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
● 3 104 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатлар асосида 40 833 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 2023 йилда 40 685 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоизи) 33,5 миллиард сўм мукофот пули тўланган.

➥ Қуйидаги линкни босинг ва каналимизга қўшилинг
https://t.me/+j8pks5EQulA3YmEy