Get Mystery Box with random crypto!

TOSHKENT UZ | РАСМИЙ

电报频道的标志 toshkent6 — TOSHKENT UZ | РАСМИЙ T
电报频道的标志 toshkent6 — TOSHKENT UZ | РАСМИЙ
通道地址: @toshkent6
类别: 食品和烹饪
语言: 中国
用户: 35.13K
频道的描述

• Тошкент ва юртимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда
• Реклама учун👉 @SmmAgency_admin
Barcha huquqlar himoyalangan - All Rights Reserved❗

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


最新信息 95

2022-10-29 10:21:14
Ўзбекистонда мактабларга қуёш батареялари ўрнатилмоқда

Йил охиригача бутун мамлакат бўйлаб 1000 та мактабда қуёш батареялари ва сув иситгичлари пайдо бўлиши керак.

Ўрнатиш харажатларининг бир қисмини Халқ таълими вазирлиги ўз зиммасига олади, қолган қисми эса маҳаллий ҳокимиятларга юкланади.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан ҳомийлар кўмагида Андижон, Навоий, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги мактабларга қуёш батареялари ўрнатилмоқда.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
19.7K views07:21
打开/如何
2022-10-27 15:56:38
Алимент бўйича қарздорларнинг машинани бошқариш ҳуқуқи вақтинча чеклаб қўйилади

Янги қонун лойиҳасига кўра, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан алимент бўйича қарздор жисмоний шахснинг транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
20.0K views12:56
打开/如何
2022-10-27 11:08:54
Президент ҳамшираларнинг иш ҳақини ошириш юзасидан топшириқ берди

Қайси вилоят ҳокими бирорта ҳамширани уй билан таъминлади? Ҳеч бири? Улар учун ипотека имкониятларини ўйлаб кўриш вақти келди.

Хозирча биз ҳамшираларга адолатли маош бера олганимизча йўқ. Тегишли мутасаддилар бу бўйича ўз таклифларини беришлари керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

Вазирлар Маҳкамасига ҳамшираларни ўқитиш ва малакасини ошириш, меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини ошириш, умуман, улар учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш масалаларини ўз ичига олган қарор лойиҳасини тайёрлашга топшириқ берилди.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
369 views08:08
打开/如何
2022-10-26 17:01:04
#Ана_ҳолос

"Эҳ жўралар"
Чумолиларда ҳам оқибат қолмабдику...

Секин группаларга...))

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
20.3K views14:01
打开/如何
2022-10-26 14:18:52
#Диққат #Огоҳ_бўлинг

Тошкент аэропортида бегонанинг илтимоси билан, ичида гашиш солинган ўрамни олиб ўтмоқчи бўлган йўловчи қўлга олинди

Истанбул-Тошкент рейси бўйича йўловчининг юкини кўздан кечириш чоғида регби тўпи топилди, унинг ичида 72 дона ҳаш ёғи яширилган. Ҳозир йўловчини қамоқ жазоси кутмоқда

Огоҳ бўлинг - ҳеч қачон аэропортда бегона, нотаниш одамларнинг юкини ”савоб” учун ҳам олиб ўтманг!

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
20.0K views11:18
打开/如何
2022-10-25 11:00:25
Хусусий техникум ва коллежлар очиш тартиби соддалаштирилди

Жорий йил 19 октябр куни Вазирлар Маҳкамасининг «Нодавлат секторда профессионал таълимни ривожлантиришга шарт-шароитлар яратилиши ҳамда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, нодавлат профессионал таълим ташкилотлари учун давлат мулки объектларини ижарага олишнинг энг кўп муддати 5 йилдан 10 йилгача узайтирилди.

Шунингдек, нодавлат таълим ташкилотларининг профессионал таълим хизматларини кўрсатиш учун банкдаги ҳисобварағига қўйиладиган маблағ миқдори 2 бараварга (50 минг доллардан 25 минг долларга) қисқартириш орқали лицензия талаблари ва шартлари соддалаштирилди.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
23.3K views08:00
打开/如何
2022-10-25 11:00:06
Шукуруллоҳ домла ва Озодбек Назарбеков фарзандлари оила қуришмоқда экан.

Фарғонада тўй бўлиб ўтган. Тўйга Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров ҳам ташриф буюрибди.

Ёшлар бахтли бўлишсин

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
23.3K views08:00
打开/如何
2022-10-24 10:21:47
2022-йил охиригача TikTokда фойдаланувчилар сони 1 миллиарддан ошади

Ҳозирда платформада 800 миллион фойдаланувчи мавжуд. Мақсадга эришиш учун Хитой компанияси Бразилия бозорида электрон тижоратни ривожлантиришни режалаштирмоқда. Бу Бразилияни TikTok электрон тижорат бизнесига мезбонлик қилган тўққизинчи давлатга айлантиради.

Хитой платформаси 2021-йилда 4 миллиард доллар ишлаб топган. TikTok фойдаси 2022-йилда 12 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Бу ўтган йилга нисбатан 300 фоизга ўсишдир.

TikTok - бу ByteDance компаниясига тегишли Хитой қисқа видео платформасидир. Шуниси эътиборга лойиқки, TikTok Хитойда блокланган ва хитойликлар Хитой учун махсус Douyin версиядан фойдаланадилар.

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
24.1K views07:21
打开/如何
2022-10-24 07:19:06
Амал йўқ ақллилар кўпайган замонда яшаябмиз

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
24.1K views04:19
打开/如何
2022-10-24 07:18:43
Берилиб телевизор кўрадиганлар учун экан

ТОШКЕНТ ЯНГИЛИКЛАРИ
https://t.me/joinchat/focJDxcJb1oyNTJi
24.1K views04:18
打开/如何