Get Mystery Box with random crypto!

#Диққат Ўзбекистонликларнинг урушга олиб кетилишини олдини о | TOSHKENT UZ | РАСМИЙ

#Диққат
Ўзбекистонликларнинг урушга олиб кетилишини олдини олиш керак — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

Иқтисодчининг ёзишича, Россияда мобилизациянинг Ўзбекистонга бевосита таъсири шундаки — минглаб ватандошларимизни ҳам урушга олиб кетиш учун рус ҳукумати ҳаракат қилмоқда.

Жумладан, Москва шаҳар ҳокимининг расмий веб сайтида шу ишга кўмаклашувни бошлаш ҳақида эълон қилган. Бунга сабаб яқинда чиққан қонунга ўзгариш: агар бир йилик ҳарбий контрактга чет эллик қўл қўйса - осонлаштирилган тартибда фуқаролик олади. Россияда фуқаролик олмоқчи бўлган “чет эллик”лар қаторига, афсуски бизни ватандошлар ҳам киради, деб ёзади блогер.

"Минглаб ўзбекистонликлар ҳар йили фуқаролик олишга ариза топширадилар. Шу маънода, менимча Ўзбекистон ҳукумати ватандошларимизни бу алдамчи йўл билан урушга олиб кетишларини ёки кетиш учун босим қилишларини олдини олиш бўйича чоралар кўриши керак.