Россиянинг Грузия, Қозоғистон, Финландия ва ҳатто Мўғулистон билан чегараларида кўплаб автомобиллар тўплангани, айрим жойларда чегарадан ўтиш учун 10 соатлаб кутишга тўғри келаётгани ҳақида хабарлар бор. Чегарачилар россиялик эркакларга армияда хизмат қилган-қилмагани ва бошқа саволларни беришмоқда, аэропортда эса ортга қайтишга чиптаси бор-йўқлиги сўраляпти.